Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

– „(Эй мўминлар), сизлар аҳликитоб биланфақат энг чиройлийўсиндамужодала-мунозарақилинглар“.            [29:46]


Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳаётлари мушрик ва аҳли китоблардан бўлган жамики кофирлар билан фикрий курашдан иборат. У киши Макка ва Мадинада кофирлар билан жамоат ҳолатида ёки якка тартибда баҳслашганлари ҳақида жуда кўп ривоятлар мавжуд. Мусулмонлар Қуръони Карим оятлари ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳадислари ва амалларидаги бу фикрий курашларни ўқирдилар ва эшитардилар. Шунинг учун улар ҳам бошқа дин вакиллари билан баҳс қилиб, улар билан фикрий курашга киришишлари табиий эди. Чунки уларни динларининг табиати шунга ундарди. Ислом даъватининг табиати ҳам кофирлар билан тўқнашар экан, улар ўртасида кураш, баҳс ва мунозаралар бўлишини тақозо этарди. Аммо бу кураш ақлий тарафни ўз ичига олганлиги ҳақида тўхталадиган бўлсак, албатта Қуръони Каримнинг ўзи ақлни ишлатишга чақириб, ақлий далиллар ва ҳиссий ҳужжатларни келтирди. Унинг ақидасига бўлган даъвати ақлга суянади. Шунинг учун бу кураш ақлий жиҳатни ўз ичига олиши ва унинг табиати билан табиатланиши табиий эди.


Иккинчидан, Насотира насоролари ва бошқалар тарафидан илоҳиёт ҳақидаги фалсафий фикрлар кириб келди. Мусулмонлар орасида Арасту фалсафаси маъруф бўлиб, баъзи мусулмонлар бу фалсафий фикрларни ўргандилар. Кўп китоблар юнон тилидан сурёнийга, сўнг араб тилига таржима қилинди. Кейинчалик юнончадан арабчага таржима қилина бошлади. Бу нарса фалсафий фикрлар вужудга келишига сабаб бўлди. Бошқа дин вакиллари, хусусан яҳудий ва насронийлар юнон фалсафаси билан қуролланиб, фалсафий фикрларни тарқатдилар. Бу нарсалар фалсафий фикрларни вужудга келтириб, мусулмонларни уни ўрганишга ундади.


Бу икки омил Ислом ҳукмлари, унинг баҳс ҳақидаги фикрлари ва фалсафий фикрларнинг вужудга келиши, мусулмонларни ақлий баҳслар ва фалсафий фикрларни ўрганиб, уларни мунозара мавзуси қилиб олишга ундади. Лекин булар тўла ҳолдаги ўрганиш эмас, балки яҳуд ва насороларга раддия учун ўрганилган баъзи бир фалсафий фикрлар эди. Чунки мусулмонлар юнон фалсафасидаги фикрларни, хусусан, мантиқ ва илоҳиётга тааллуқли фикрларни ўрганганларидан сўнг уларга раддия бериш осон кечарди. Шунинг учун ажнабий фирқаларни, уларнинг сўз ва ҳужжатларини ўрганишга киришдилар. Бунинг натижасида исломий шаҳарлар ҳар хил фикрлар ва динлар баҳс қиладиган майдонга айланди. Шубҳасиз, тортишувлар текшириш, фикрлашни талаб қилади ва ўйлашга чақирадиган бир неча масалаларни қўзғатади. Бу ҳолда ҳар бир фирқа ўзи тўғри деб билган нарсасини ушлайди. Бу баҳс ва фикрлар баҳс-мунозарада янги манҳаж-йўл тутган шахсларни вужудга келтиради. Улар таълим олган бу фалсафий фикрлар уларнинг далил келтириш тариқатига, фикрларига катта таъсир кўрсатди. Натижада илми калом вужудга келиб, у хос бир фанга айланиб қолди. Мусулмонлар орасида мутакаллимлар жамоаси вужудга келди.

 

Мутакаллимлар Исломни мудофаа қилганлиги, унинг ҳукмларини шарҳлаб, Қуръон фикрларини баён этгани сабабли, баҳсларининг асоси Қуръон эди.

 

28-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260